Саудия Арабистони фуқароси иккита лочинни Ўзбекистонга олиб киришга ҳаракат қилди
(last modified Tue, 09 Apr 2019 09:32:44 GMT )
апрел 09, 2019 14:32 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони фуқароси иккита лочинни Ўзбекистонга олиб киришга ҳаракат қилди

Арабистон фуқароси Ўзбекистонга ноқуний равишда иккита лочин ва қушларни овлаш учун тузоқларни олиб киришга ҳаракат қилди.

Экология қўмитаси ходимлари Тошкент халқаро аэропорти божхона хизматчилари билан биргаликда Дубайдан учиб келган Саудия Арабистони фуқароси томонидан иккита лочин олиб кириш ҳолатини олдини олишди. 

Лочинлар билан бирга хорижий фуқаро йиртқич қушларни овлаш бўйича тузоқлар олиб кирмоқчи бўлди.

“Қушларни республика ҳудудига олиб кириш мақсади - лочин овини амалга ошириш бўлган”, - дейилган хабарда.

Қушлар вақтинча махсус қушхонага берилди.  

“Хорижий фуқарони қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ёрлиқ