Франция делегацияси Ўзбекистонга келади
апрел 16, 2019 10:58 Asia/Tashkent
16-17 апрель кунлари Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан-Баптист Лемуан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилади.
Ташриф дастурига кўра Франция делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади ва турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.
Делегация, шунингдек, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ташриф буюриб, Франция тараққиёт агентлиги лойиҳаларини амалга ошириш жараёни билан танишади.