Самарқанд-Тошкент ўртасида йўлга қўйилган янги автобус уч соатда манзилга элтади
(last modified Sat, 20 Apr 2019 05:37:56 GMT )
апрел 20, 2019 10:37 Asia/Tashkent
  • Самарқанд-Тошкент ўртасида йўлга қўйилган янги автобус уч соатда манзилга элтади

"Самарқанд-Тошкент" шаҳарлараро автобус қатнови йўлга қўйилди,

Хабарда айтилишича, "Самарқанд-Тошкент"  шаҳарлараро замонавий автобус қатнови Самарқанд шаҳридаги автомобиллар Бош бекати орқали йўлга қўйилган.

Мазкур йўналиш бўйича ҳар куни эрталаб соат 07:00, 09:00, 10:00 да Самарқанд шаҳридан ва куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 13:30, 16:00, 18:00 да Тошкент шаҳридан ҳаракатланиши белгиланган.

Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти 3 соатни ва чипта нархи 1 йўловчи учун бир томонга 25 минг сўмни ташкил этади.