апрел 24, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Ургутда ярим миллион аҳоли чироқсиз қолди

Кучли ёмғир Самарқанднинг Ургут туманида 500 мингга яқин аҳоли чироқсиз қолдирган

Қайд этилишича, кеча, 23 апрель куни кечки соат 21:00-22:00 ларда кузатилган шамол ва ёмғир Ургут туманидаги қарийб ярим миллион аҳолини ҳозиргача электр энергиясиз қолдираяпти.

Ургут туман ETК бош инженери кучли шамол ва ёмғир аксарият подстанцияларга, айрим жойларда электр узатув симларига, симёғочларга зарар етказганини маълум қилган.

«Унинг сўзларига кўра, муаммони бартараф этиш учун муаммо юз берган жойларга электр тармоқлари корхонаси  ходимлари жалб қилинган. Аммо, эрталабдан ёғиб турган ёмғир уларнинг ишини бироз қийинлаштираяпти. Шундай бўлса ҳам туман ETК муаммоларни тезда бартараф этиб аҳолига электр энергияси узатишни давом эттиради, деб умид қиламиз», — дейилади хабарда.

Ёрлиқ