Шавкат Мирзиёев Пекинда Имомали Раҳмон билан мулоқот қилди
(last modified Fri, 26 Apr 2019 02:28:27 GMT )
апрел 26, 2019 07:28 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Пекинда Имомали Раҳмон билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Пекин шаҳрида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашди.

Президентлар кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилган кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Ўтган йил Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари ривожида тарихий йил бўлгани, ўзаро давлат ташрифлари натижасида у стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

Бу борадаги ишлар натижасида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошиб, ҳудудлараро ва гуманитар алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон мамлакатлари ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.

 

Ёрлиқ