Ўзбекистон Тожикистонга трактор етказиб беришни режалаштирмоқда
апрел 27, 2019 10:56 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ва Тожикистоннинг «Наусельмаш» ЁАЖ жамияти бошқаруви раиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг «Ўзагротехсаноатхолдинг» матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда корхоналар ўртасида ҳамкорлик, дўстона алоқаларни йўлга қўйиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Хабарда қайд этилишича, учрашув якунида томонлар дастлабки келишувга эришган. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган 100 дона чопиқ трактори, 100 дона трактор тиркамаси ва 10 дона пахта териш машиналарини Тожикистон Республикасига етказиб беришга келишиб олинди.