Нью-Йоркда юз берган аварияда ўзбекистонлик 3 яшар бола ҳалок бўлди
Нью-йоркда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола — Э.Ш. ҳалок бўлгани айтилади.
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигидан маълум қилишларича, Э.Ш. АҚШга грин-картага эга бўлган ота-онаси билан бирга келган эди.
«Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲда ҳалок бўлган боланинг ота-онаси ва яқинларига ҳамдардлик билдиради», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ўзбекистон ТИВнинг қайд этишича, АҚШнинг 34 та штати (Айдаҳо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мэн, Небраска, Невада, Нью-Гэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта), шунингдек, Мексика, Марказий ва Жанубий Америкада бўлган ўзбекистонликлар зарурат туғилганда +1- 212 230-1341, 754-7403, 838-9812 телефон рақамлари ёки Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат қилишлари мумкин.
1 май куни Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик уч ёшли бола 4-қават деразасидан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.