май 05, 2019 10:17 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳрида ўз танишларини 298 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳри яшовчиси Х.У. 2018 йил март ойида уйида танишлари — Тошкент вилоятида яшовчи З.А., И.А. ва Тошкент шаҳрида яшовчи Х.А.га ўзини Сергелидаги катта миқдорда пул айланмаси бўлган корхонанинг раҳбари эканини айтган.

Уларга, агар фойда олишни хоҳлашса, 100 минг доллардан ҳисса қўшишса, корхонага таъсисчи қилиб расмийлаштиришини ва ҳар ой 20 минг доллардан фойда олишларини ҳам қўшимча қилган.

018 йилнинг март—апрель ойларида Х.У. икки танишидан 100 мингдан, яна биридан эса 98 минг — жами 298 минг доллар миқдоридаги пулни алдов йўли билан олиб, ўзининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

ИИВнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.У. қўлга олинган. «Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Ёрлиқ