Ўзбекистон яна иккита Talgo тезюрар поездини сотиб олмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45410-Ўзбекистон_яна_иккита_talgo_тезюрар_поездини_сотиб_олмоқчи
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Иккита йўловчи ташувчи ва тўртта эконом-класс вагонли тезюрар Talgo-250 электропоездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қабул қилди.
(last modified 2019-05-14T06:40:45+00:00 )
май 14, 2019 11:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон яна иккита Talgo тезюрар поездини сотиб олмоқчи

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Иккита йўловчи ташувчи ва тўртта эконом-класс вагонли тезюрар Talgo-250 электропоездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қабул қилди.

Хабарларга кўра, 2019 йил 7 майдаги 382-сон қарорга биноан мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 72,93 млн. еврони ташкил қилади.

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси таркибида 14.37 млн. евро қийматидаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳам назарда тутилган.

Ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai ва Испаниянинг Talgo компаниялари билан тезюрар поездлар сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказаётгани хабар қилинганди.