Туркияда Ўзбекистон автоташувчилари учун кириш визаси бекор қилинди
май 15, 2019 11:42 Asia/Tashkent
Туркия давлати Ўзбекистон автоташувчилари учун 30 кун муддатга визасиз кириш тартибини жорий этди
Ўзбекистон президентининг Туркия Республикасига ташрифи чоғида 2017 йил 25 октябр куни имзоланган “Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 май куни тегишли қарорга имзо чекди ва у 2019 йилнинг 10 майидан қонуний кучга кирди.
-
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро товар айланмаси бир ярим миллиардан ошди
-
Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқот ўтказишди