Навоийда аёл 6 яшар боласини 15 млн сўмга сотмоқчи бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45582
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказганида 6 яшар боласини 15 милн сўмга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олишди.
(last modified 2019-05-23T06:39:25+00:00 )
май 23, 2019 11:39 Asia/Tashkent
  • Навоийда аёл 6 яшар боласини 15 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказганида 6 яшар боласини 15 милн сўмга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олишди.

Тезкор тадбир давомида Ш.Н. исм-шарифли аёл 6 ёшли фарзандини фуқаро Г.М.га 15 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.