Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича қатор шартномалар имзолашди
Куни кеча Самарқанд шаҳрида ўтказилган ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси доирасида бир нечта шартномалар имзоланди.
Мажлис давомида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2016 йил 29 ноябрда имзоланган ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олдилар. Мажлис якунида баённома имзоланиб, келишув доирасида қатор шартномалар тузилди», - дейилади матбуот учун хабарномада.
Айнан қандай шартномалар тузилгани ҳақида хабар берилмаган. Навбатдаги мажлисни Россия Федерациясида 2020 йилда ўтказиш режалаштирилган.