Тошкент устидан 60та спутник учиб ўтди
(last modified Mon, 27 May 2019 05:31:21 GMT )
май 27, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Тошкент устидан 60та спутник  учиб ўтди

Тошкент фуқаролари 25 майдан 26 майга ўтар кечаси шаҳар осмонида бир чизиқ бўлиб ўтаётган 60 та спутникни кузатишди

Шунингдек ушбу спутниклар учиб ўтишини Тошкентдан ташқари дунёнинг тулри шаҳарлари устида  кузатиш мумкин эди. Энг сифатли видео Голландияда суратга олинган.

Ушбу спутниклар шодаси 24 май куни америкадан учирилган бўлиб уларни Ер орбитасига Space Х ракетаси олиб чиққан эди. Улар Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси доирасида учирилган биринчи 60та спутникдир. Ҳар бир спутник ўртача оғирлиги 220 килограмни ташкил қилади.

Starlink лойиҳаси – бутун Ер шарини коинот орқали ишлайдиган Интернет билан қоплаб олишни назарда тутган. Бунинг учун камида 800 та ана шундай спутникларни 450 км баландликдаги орбитага олиб чиқиш керак. Келажакда ушбу спутниклар сони 12 000 тага етиши мумкин. Интернет ишлаши учун фақат спутникларнинг ўзи етарли эмас, Ерда ҳам базавий станциялар ўрнатилиши ва радиотўлқин частоталари ажратилиши керак. 

 

Ёрлиқ