Самарқандда Nexia ва Дамас тўқнашганида икки киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45897-Самарқандда_nexia_ва_Дамас_тўқнашганида_икки_киши_ҳалок_бўлди
7 июнь куни соат 19:30 атрофида Тойлоқ тумани Шоккаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тойлоқ—Ургут» йўлининг 3-километрида ЙТҲ содир бўлди.
(last modified 2019-06-09T06:33:34+00:00 )
июн 09, 2019 11:27 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Nexia ва Дамас тўқнашганида икки киши ҳалок бўлди

7 июнь куни соат 19:30 атрофида Тойлоқ тумани Шоккаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тойлоқ—Ургут» йўлининг 3-километрида ЙТҲ содир бўлди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшаган 47 ёшли Б.Б. Nexia русумли автомобилини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва Тойлоқ туманида яшаган 27 ёшли А.Ҳ. бошқарувидаги Дамас русумли машина билан тўқнашув содир этади. Тўқнашув туфайли Дамас йўл четидаги ариқга тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида икки ҳайдовчи ҳам касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.