Туркия ва Қозоғистонда юз берган ЙТҲларда 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди
(last modified Thu, 13 Jun 2019 06:49:29 GMT )
июн 13, 2019 11:49 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Қозоғистонда юз берган ЙТҲларда   3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

Туркиянинг Истанбулда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида икки Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

11 июнь куни Истанбул шаҳрида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган Муҳайё Шерданова ҳалок бўлган.

Ушбу ҳодисада марҳуманинг 1976 йилда туғилган опаси Матлуба Шердонова жабрланган ва ҳозирда “Қонуний Султон Сулаймон” шифохонасида кома ҳолатида қолмоқда.

11 июнь куни “Haydarpasa Numune Hastanesi” тиббиёт муассасасида 1994-йил 15-августда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ражаббоев Озод Равшанович вафот этган.

Маълум қилинишича, у аввалроқ Истанбул шаҳрининг Ускюдар туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган эди.

Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 1ҳам 7 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

2019 йилнинг 11 июнь куни Ақтобе вилоятида Қарабутақ-Ақтобе автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

“ЙТҲ оқибатида 15.09.2002-йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Дониёр ўғли Кушшаев вафот этди”, - дейилади вазирлик хабарида.