Отабек Муродов Бош прокурор лавозимидан озод этилди
июн 20, 2019 12:44 Asia/Tashkent
Отабек Баҳритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.
Президент матбуот хизмати хабар беришича, у Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнига Сенат раиси Ниғматулла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланган.
Отабек Муродов 2018 йилнинг январида Ихтиёр Абдуллаев ўрнига бош прокурор бўлганди.
Ёрлиқ