Хушхабар! Мажбурий мактаб формасини жорий қилиш муддати беш йилга кечиктирилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46104-Хушхабар!_Мажбурий_мактаб_формасини_жорий_қилиш_муддати_беш_йилга_кечиктирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
(last modified 2019-06-21T04:30:53+00:00 )
июн 21, 2019 08:32 Asia/Tashkent
  • Хушхабар!  Мажбурий мактаб формасини жорий қилиш муддати беш йилга кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, саломатликларини муҳофаза қилиш ҳамда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида қабул қилинган.

«Вазирлар Маҳкамасининг ‘Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида’ 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг 3-бандидаги ва 7-банднинг учинчи хатбошисидаги ‘2019/2020 ўқув йилидан бошлаб’ сўзлари ‘2024/2025 ўқув йилидан бошлаб’ сўзлари билан алмаштирилсин», дейилади қарорда.