«Саноатқурилишбанк» ва «Омонатбанк» (Тожикистон) 10 миллион доллар миқдоридаги кредит келишувини имзолади
(last modified Sat, 22 Jun 2019 06:24:19 GMT )
июн 22, 2019 11:24 Asia/Tashkent
  • «Саноатқурилишбанк» ва «Омонатбанк» (Тожикистон) 10 миллион доллар миқдоридаги кредит келишувини имзолади

Ўзбекистон банки бошқаруви раиси Азиз Воҳидов ва «Омонатбанк» раҳбари Сирожиддин Икромий ҳисоб рақамлари очиш ҳақидаги шартномани имзолаган.

Мазкур келишувда «Омонатбанк» воситачи вазифасини ўтайди ва мазкур маблағларни Ўзбекистон маҳсулотларини сотиб олиш учун ишлатадиган тожик компанияларини молиялаштиради. Шундан сўнг компаниялар «Омонатбанк»ка кредит тўлайди, банк эса Ўзбекистон томонига пулларни қайтаради.

Шунингдек, Икромий Миллий банк бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов билан савдо молиялаштируви бўйича кредит келишувига эришгани билдирилмоқда.

Душанбеда Ўзбекистон Президенти ва Тожикистон Президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Тожикистон олтин экспорт қилишда дунёда етакчилик қилишмоқда

Ёрлиқ