Толибон гуруҳи Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро йиғилишни қўллаб-қувватлади
(last modified Mon, 22 Jul 2019 06:56:53 GMT )
июл 22, 2019 11:56 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби  Суҳайл Шоҳин
    Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби Суҳайл Шоҳин

Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби бу гуруҳ давъватнома олиши биланоқ Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро йиғилишда иштирок этади,-деб эълон қилди.

Ирна ахборот агентлигининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Суҳайл Шоҳин Ўзбекистонда ўтказиладиган йиғилишнинг вақти аниқлангани йўқ, аммо агар бу гуруҳ даъватнома олса, уни назарга олади,-деб айтди.

Бироқ, ўтган куни Афғонистон президенти матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган афғонлараро йиғилишдан хабари йўқ,-деб эълон қилган эди. 

Бундан олдин Ўзбекистон ва Афғонистон оммавий ахборот воситалари афғонлараро тинчлик музокарасининг иккинчи йиғилиши Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳақида хабар берган эди. 

Бу йиғилишнинг биринчи даври Толибон гуруҳи ва Афғонистон давлати намояндалари иштирокида 7-8 июл кунлари икки кун давомида Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилди. 

Бироқ, Толибон гуруҳи ҳалигача Афғонистон давлати билан бевосита музокара қилишни қабул қилгани йўқ ва Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги самарасиз музокараларнинг етти даврида ҳам Кобул давлати иштирок этмаган.   

Ёрлиқ