Вьетнам ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди
июл 26, 2019 16:29 Asia/Tashkent
Вьетнам ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш”га биринчи бўлиб етиб келди.
Вьетнам Социалистик Республикаси ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш” полигонига етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
Халқаро армия ўйинларини ўтказишга мўлжалланган Ўзбекистоннинг “Фориш” тоғ-дала полигони жорий йилнинг август ойида V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига биринчи марта мезбонлик қилади.
Меҳмонларни Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ўқувчи ёшлар карнай-сурнай садолари остида ўзбекона удумлар билан тантанали равишда кутиб олди.
Ёрлиқ