Ўзбекистон ва Германия расмийлари Афғонистон бўҳрони ҳақида маслаҳатлашув ўтказишди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Германиянинг Афғонистондаги махсус намояндаси Маркус Потзел учрашиб, Афғонистон вазъияти атрофида фикр алмашишди.
Бу учрашувда Афғонистон бўҳронини ҳал этиш учун Ўзбекистон ва Германиянинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари таҳлил этилди.
Томонлар Афғонистон вазъиятини ҳал этиш йўлида дунё жамоатчилигининг сайъ-ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлашди.
Германиянинг Афғонистондаги махсус намояндаси Маркус Потзел Афғонистон масаласида ҳамкорликларни кенгайтириш йўлида икки мамлакат яқин позицияга эга бўлишига ишора этиб, мавжуд ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлади.
Бу учрашувда, Афғонистонда сиёсий тинчлик лойиҳасини бошлашга кўмак бериш йўлида Ўзбекистон президентининг олиб бораётган сайъ-ҳаракати ҳамда ижтимоий ва иқтисодий инфратизилмаларни қайта тиклаш, жумладан ушбу мамлакатнинг турли иқтисодий соҳаларида маҳаллий мутахассисларни таълим-тарбия беришни Германия давлати қўллаб-қувватлашиши таъкидланди.
Томонлар Германия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари даражасида бўладими, икки мамлакатнинг Афғонистондаги намояндалик идораси сатҳида бўладими Афғонистон вазъияти ҳақида музокараларни давом эттириш учун тайёр эканликларини эълон қилишди.