Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Эрон элчиси билан мулоқот қилди
(last modified Fri, 30 Aug 2019 08:15:45 GMT )
август 30, 2019 13:15 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Эрон элчиси билан мулоқот қилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Эрон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди.

Учрашув чоғида Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши, афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатлар, қўшни мамлакатнинг иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам бериш борасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг конструктив хусусиятини инобатга олган ҳолда афғон масаласи бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишни давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Афғонистонда тинч жараёнига кўмаклашиш ва йирик иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича минтақа давлатлари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги, бу эса мазкур давлатда тинч ҳаётни йўлга қўйишни рағбатлантириши таъкидланди.

Эрон элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига унинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги фаолияти давомида кўрсатган конструктив ҳамкорлик ва ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этди.