Ўзбекистон давлати Сурия ва Ироқдан яна 200 дан ортиқ фуқароларини қайтаришини маълум қилди
(last modified Sat, 28 Sep 2019 06:08:50 GMT )
сентябр 28, 2019 11:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати Сурия ва Ироқдан яна 200 дан ортиқ  фуқароларини қайтаришини маълум қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент давлатини Ироқ ва Суриядан яна икки юз нафардан ортиқ ўзбекистонликлрани қайтариш қарорига келганини таъкидлади.

«Ироқдан 65 нафар бола ва Суриядан 170 киши қайтиб келишини кутмоқдамиз. Шу маънода, бизга халқаро ташкилотлар ва Яқин Шарқдаги жараёнларда бевосита иштирок этаётган давлатлар ёрдами керак. Бу, биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгашининг бу ерда йиғилган доимий аъзолари томонидан кўрсатиладиган ёрдамга алоқадор. Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз», - деди Комилов.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комиловга кўра, май ойида Ўзбекистон 156 нафар фуқаросини Яқин Шарқдаги можароли ҳудуддан қайтариш бўйича «қийин ва хатарли» операция ўтказилган.

Умид қиламанки, бундай операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда янги гуруҳлар шундай зиддият ҳудудларига киришга интилмайди»,деб қўшимча қилган Комилов.

Ёрлиқ