Мирзиёев милиционерлар тўғрисидаги қонунга имзо чекди
(last modified Sat, 17 Sep 2016 07:48:29 GMT )
сентябр 17, 2016 12:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев
    Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев "Ички ишлар органлари"

Қонунга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги бевосита мамлакат президентига бўйсунади, айрим ўзига хос масалалар бўйича эса - Вазирлар маҳкамасига.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев "Ички ишлар органлари" тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Ҳужжат матни шанба куни маҳаллий матбуотда чоп этилган деб хабар қилмоқда РИА Новости.Қонун имзоланган ва ОАВларда эълон қилинган кундан бошлаб олти ойдан сўнг кучга киради. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда ички ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмас эди.

Қонунда ички ишлар органларининг асосий вазифалари, уларнинг ваколатлари ва вазифалари, шунингдек, ушбу муассасаларда хизмат тартиби ва шартлари, ИИВ ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси акс эттирилган. Хусусан, қонунда ички ишлар ходимлари томонидан ўқотар қуролдан фойдаланиш тартиблари қайд этилган.

Қонунга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги бевосита мамлакат президентига бўйсунади, айрим ўзига хос масалалар бўйича эса — Вазирлар маҳкамасига.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Бош вазирнинг тақдимотига биноан Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан тасдиқланади ва давлат раҳбари томонидан вазифасидан озод этилади.Эслатиб ўтамиз, 2015-йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов "мамлакатда ички ишлар органлари ва ҳуқуқ тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини нормал ҳолат деб бўлмайди. Биринчи галда қонун устиворлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун зудликда уларнинг мақоми, формаси ва иш услубини аниқлаш ҳамда тузатишлар киритиш лозим", деб айтиб ўтган эди.