Хитой давлати Ўзбекистонда «Хавфсиз шаҳар» тизими учун 1 миллиард доллар ажратмоқчи
сентябр 29, 2019 12:05 Asia/Tashkent
Хитой давлати Ўзбекистонда «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш лойиҳаси учун 1 миллиард доллар пул беришни режалаштирган.
Тошкентда мазкур тизим 2020 йилнинг охирида ишга туширилади. 2021 йил декабригача эса Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Қарорда таъкидланишича, Хитой билан Ўзбекистон ўртасида 4 миллиард 342 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланган.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 27—29 август кунлари Хитой билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.
Ёрлиқ