ноябр 04, 2019 14:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиарейслар ҳафтасига 15 тагача оширилиши кутилмоқда

Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармасида Халқаро ишлар департаменти бош директорининг ўринбосари Байи Вэньли хоним қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида ўтказган музокараларда томонлар авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. 

Кун сайтига кўра,  Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тайинланган авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача ошириш, икки давлат авиация ҳукумати ўртасидаги мавжуд келишувга Пекин, Урумчи, Шанхай, Гуанчжоу, Тяньзинь каби рухсат этилган шаҳарлар қаторига тайинланган авиакомпаниялар томонидан парвозларни амалга оширишда Хитойнинг Сиань, Санья, Иу ва Чэнду шаҳарларини қўшиш, авиакомпаниялар рейсларини Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш бўйича ташкилий-техник масалаларни ишлаб чиқишни бошлаш юзасидан келишувга эришилди.    

Ёрлиқ