Швецияда теракт тайёрлашда гумон қилинган ўзбекистонлик депортация қилинади
Швеция ҳукумати аввалроқ теракт тайёрлаш ва террорчиликни молиялаштириш учун 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган 46 ёшли ўзбекистонликни депортация қилиши мумкин.
Кун сайтига кўра, хавфсизлик полицияси СЕПОда ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик юртида таъқиб қилиниши мумкин, деб ҳисобланиб, у айни вақтда озод қилинган.
Қироллик ҳудудида терактлар тайёрлаш иши бўйича суд жараёни январь-февраль ойлари бўлиб ўтганди ва унда 6 кишига айбловлар билдирилган. Улардан 3 нафари кимёвий моддалар ва қурилмалар сотиб олиш ва сақлашда гумон қилинган. Улардан 30 ва 39 ёшли гумонланувчилар оқланган, 46 ёшли гумонланувчи эса айбдор деб топилган. Шунингдек, барча гумонланувчилар террорчиликни молиялаштиришда айбланганлар, бироқ ўз айбларини тан олмаганлар. 5 нафар айбланувчи Ўзбекистоннинг 30 ёшдан 46 ёшгача бўлган 5 фуқароси, яна бир айбланувчи Қирғизистон фуқароси бўлган. Улардан 4 нафари, жумладан 46 ёшли ўзбекистонлик террорчиликни молиялаштиришда айбдор деб топилиб, 4 ойдан 6 ойгача озодликдан маҳрум этилганлар.
Март ойида округ суди 46 ёшли ўзбекистонликнинг ИШИД билан алоқаси борлигини исботланган деб топиб, уни 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Бироқ июнда аппеляция суди биринчи инстанция суди қарорини тасдиқламаган ва Ўзбекистон фуқаросидан терактни тайёрлаш айбловини олиб ташлаган, бироқ уни террорчиликни молиялаштиришда айбдор деб тан олган. Шундан кейин судланувчи миллий хавфсизликка хавф солувчи шахс сифатида СЕПО томонидан депортация қилинмоқчи бўлиб, полиция изоляторига жойлаштирилган. Полициянинг бу истаги устидан шикоят қилиниб, бу масала бўйича яуний қарор эндигина қабул қилинди.