Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви 29 ноябрь куни Тошкентда йиғилишади.
Кун сайтининг хабар қилишича, Тошкентда 29 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари пезидентларининг учраушви бўлиб ўтади.
Кеча эса Тошкентда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.
Вазирлар, хусусан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашувига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишди.
Спутникка кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов қўшни республикалар ташқи ишлар вазирларини самимий қутлар экан, улар олдида 29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган МО давлатлари етакчилари учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилиш, хусусан, ҳужжатлар бўйича ишларни якунлаш сингари ишлар турганини қайд этди.
Таъкидланишича, ушбу учрашувда дипломатлар минтақавий ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари масалаларини кўриб чиқиб, халқаро кун тартиби бўйича фикр алмашадилар.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг иккинчи норасмий саммити Тошкент шаҳрида 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. МО етакчилари учрашуви кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги савдо, иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ўрин олган. Президентлар шунингдек, минтақадаги хавфсизлик ва қўшни Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.