Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари қўшма тактик ўқув машғулотлар ўтказишди
(last modified Wed, 04 Dec 2019 12:26:30 GMT )
декабр 04, 2019 17:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари қўшма  тактик ўқув машғулотлар ўтказишди

Шарқий ҳарбий округ «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонда «Шарқ–2019» Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги 5 кунлик тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Кун.уз сайтига кўра, дастлаб «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирокида брифинг ташкил этилиб, ҳамкорликдаги машқларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар келишиб олинди.

Ўқув машғулотлари очилишида таъкидланганидек, ушбу машқлар ҳар икки томон учун ҳам жанговар салоҳият, профессионал тайёргарлик бўйича билимларни ошириш ҳамда халқаро терроризмга қарши курашда тажриба алмашишда муҳим ўрин тутади.

Бир нечта ўқув жойларида қатнашчилар билан жанговар ва махсус тактик тайёргарлик йўналишларида машғулотлар ўтказилди. Бўлинмалар олдига қўйилган ўқув вазифага кўра, шартли душман объектларини қидириб топиш, ҳаракатланиш вақтида қўққисдан пайдо бўлган кичик гуруҳларни яксон қилиш талаб этилди. Бунда асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жипслигини таъминлаш, бир-бирини қўллаган ҳолда душман объектига талофат етказиш каби амалий машғулотларга қаратилди.

Ёрлиқ