Ўзбекистонда хорижликлар учун рўйхатдан ўтиш тартиби бекор қилинади -ми?
декабр 10, 2019 13:46 Asia/Tashkent
Ўзбекистонга кириб келаётган хорижликлар учун рўйхатдан ўтиш тартиби бекор қилинишит мумкин.
Спутник сайтига кўра, “Туризм соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган. Қонун лойиҳаси Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни виза (визасиз) режим муддатида, лекин ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатга рўйхатдан ўтказиш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси 24 декабрга қадар муҳокама қилинади.
Ёрлиқ