декабр 15, 2019 11:46 Asia/Tashkent
  • Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пуллар миқдори14 фоизга ортган

Россия резидентлари ва норезидентларини 2019 йилнинг дастлабки уч чораги (январь – сентябрь ойлари) да Ўзбекистонга жўнатган пуллар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ортган.

Кун сайтига кўра, 2019 йилнинг дасталки уч чорагида Россиядан Ўзбекистонга 3 миллиард 496 минг АҚШ доллари жўнатилган.

Бунда, РФ резидентлари томонидан жўнатилган пул маблағлари 1 млрд 235 миллион долларни ташкил этган бўлса, норизидентлар томонидан жўнатилган маблағлар 2 млрд 261 млн долларга тенг бўлган.

Умумий сумма бўйича ўртача жўнатма миқдори 372 АҚШ долларини ташкил этган. Резидентларнинг ўртача жўнатмаси 297 доллар, норезидентларники эса 433 долларга тенг бўлган.Шу давр ичида Ўзбекистондан Россияга 244 млн доллар жўнатилган. Ўртача жўнатма миқдори 805 долларга тенг бўлган.

Россиядан МДҲ давлатларига пул жўнатишда ҳам Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Тожикистон ($1 млрд 941 млн), Қирғизистон ($1 млрд 460 млн), Арманистон ($821 млн), Озарбойжон ($654 млн), Қозоғистон ($394 млн), Гуржистон ($298 млн), Украина ($278 млн), Беларусь ($195 млн) каби давлатлар жойлашган.

Ёрлиқ