Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49066-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 9-15 декабр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2019-12-16T08:57:20+00:00 )
декабр 16, 2019 13:49 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 9-15 декабр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида музокаралар ўтказилди.
  2. Ўзбекистон сайловларини ёритиш учун 69 хорижий ОАВнинг 102 мухбири рўйхатга олинди.
  3. Хориждаги ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш.
  4. Халқаро атом энергияси агентлиги Ўзбекистонга бир миллион евро кредит ажратади.
  5. Ҳокимликларнинг 11 та ваколати олиб қўйилди (рўйхат).
  6. Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пуллар миқдори14 фоизга ортган.
  7. Ўзбекистонда 300 га яқин буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилди.
  8. Тошкентда яна бир нарко-аптека аниқланди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-босқичи бўлиб ўтди.

Кун. сайтига кўра, тадбир давомида мутахассислар сиёсий, тармоққа оид ва савдо масалалари бўйича алоҳида ишчи гуруҳларини туздилар ва КШҲБ лойиҳасини батафсил муҳокама қилдилар.Ўзбекистон делегацияси турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат.

Мунозаралар иштирокчиларининг конструктив ёндашуви ва оқилона келишуви туфайли ушбу ҳужжатнинг кўплаб муҳим жиҳатлари бўйича сезиларли илгарилаш ва ўзаро тушунишга эришилди.

Учрашув якунларига кўра томонлар келгуси йилнинг бошида Тошкент шаҳрида навбатдаги музокаралар турини ўтказишга келишиб олдилар, дейилади маълумотда.

Х  Х  Х

Ўзбекистон сайловларини ёритиш учун 69 хорижий ОАВнинг 102 мухбири рўйхатга олинди

Ўзбекистон Марказий сайлов штаби раисининг муовини ҳозиргача мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларни ёритиш учун бу штабда 69 хорижий ОАВнинг 102 мухбири ва миллий ОАВнинг 266 нафар намояндалари рўйхатга олинганини таъкидлади.

Ўзбекистон Марказий сайлов штаби раисининг муовини Маҳмуд Истамов  ҳозиргача 4 та Халқаро ташкилотлар жумладан Европадаги Хавфсизлик в ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари ва демократия идораси, бу ташкилотнинг парламент ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва МДҲ республикалари  ўз кузатувчиларини Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларни назорат қилиши учун сафарбар этишини эълон қилишган деб изоҳлади.

У ўз сўзларида бундан ташқааи  Укзбекистон сайловларини кузатиш учун 54 чет эл мамлакатнинг 350 нафар кузатувчилари келишини истисно қилмади.

Истамов шунинггек  9 декабрь куни овоз бериш жараёнида қатнашадиганлар сонини 20 миллион 529 минг 590 нафар эканлигини қўшимча қилди.

У сўзлаган нутқида  сайлов қонунининг 57 моддаси асосида  муддатдан илгари овоз бериш жараёни  сайловдан 10 кун олдин бошланиб сайловга 3 кун қолганида якунлананди. Шу тартибда  муддатдан илгари овоз бериш 12 декабрь куни соат 9:00 да бошланади ва декабрь ойининг 18 чи куни соат 18:00 да якунланади деб баён қилди.

Эслатиб ўтамиз  жорий йилнинг 22 чи декабрида Ўзбекистон олий мажлиси ва маҳаллий ташкилотларининг сайлови бўлиб ўтади.

Декабрь ойидаги парламент сайловларида  мамлакатдаги 5 та сиёсий партия 150 ўрин учун рақобат қилишади.

Х  Х  Х

Хориждаги ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш

Куни кеча АҚШнинг Орландо шаҳрида (Флорида штати, ) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш ташкиллаштирилди.

Кун сайтига кўра, 22 декабрь – сайлов куни Вашингтон шаҳридаги элчихонага бориш имкониятига эга бўлмаган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ушбу штатда биринчи марта муддатидан аввал овоз бериш ташкиллаштирилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, муддатидан аввал овоз беришнинг илк кунида 70 дан ортиқ ҳамюртларимиз ўз фуқаролик танловларини намойиш қилдилар. 

Парламенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш 15 декабрь куни Жоржия штати Атланта шаҳрида ва Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, АҚШ ҳудудида 150-Шайхонтоҳур сайлов округига бириктирилган мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонасида 12- ва Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонасида 33-сайлов участкалари ташкил этилган.

14 декабрь куни Стокҳолм шаҳрида Швецияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан аввал овоз берган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Германия ҳудудида 8- ва 47-сайлов участкалари тузилиб, улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 140-Дархон сайлов округига бириктирилди.

Шунингдек 14 декабрь Туркияда Ўзбeкистон фуқаролари Олий Мажлис қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз беришди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Туркия ҳудудида 2 та – Анқарадаги элчихона ва Истанбулдаги бош консулхонада сайлов участкалари тузилиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 148-Шайхонтохур сайлов округига бириктирилди.

Х  Х  Х

Ахборот манбалари Халқаро атом энергияси агентлигини Ўзбекистонга 1 миллион евро кредит ажратиш қарорига келганини хабар қилишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро атом энергияси агентлиги  2020-2021 чи йилларда Ўзбекистонда бир миллион евро маблағидаги 4 лойиҳани ижро этишини маълум этган.

Мазкур лойиҳалар  Ўзбекистоннинг технологик потенсили, инсоний манбалари, ядровий инфратузилмаларини кенгайтириш, ядровий хавфсизлик ва  ядровий таъсисотлар радиациялари хавфсизлигинии мустаҳкамлаш учун назарга тутилган.

2020 чи йилда МАГАТЕ-Халқаро атом энергияси агентлиги вакилллари Ўзбекистоннинг ядровий инфратузилмаларини назорат қилиш учун бу мамлакатга келишлари кутилмоқда.

Х  Х  Х

Россия резидентлари ва норезидентларини 2019 йилнинг дастлабки уч чораги (январь – сентябрь ойлари) да Ўзбекистонга жўнатган пуллар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ортган.

Кун сайтига кўра, 2019 йилнинг дасталки уч чорагида Россиядан Ўзбекистонга 3 миллиард 496 минг АҚШ доллари жўнатилган.

Бунда, РФ резидентлари томонидан жўнатилган пул маблағлари 1 млрд 235 миллион долларни ташкил этган бўлса, норизидентлар томонидан жўнатилган маблағлар 2 млрд 261 млн долларга тенг бўлган.

Умумий сумма бўйича ўртача жўнатма миқдори 372 АҚШ долларини ташкил этган. Резидентларнинг ўртача жўнатмаси 297 доллар, норезидентларники эса 433 долларга тенг бўлган.Шу давр ичида Ўзбекистондан Россияга 244 млн доллар жўнатилган. Ўртача жўнатма миқдори 805 долларга тенг бўлган.

Россиядан МДҲ давлатларига пул жўнатишда ҳам Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Тожикистон ($1 млрд 941 млн), Қирғизистон ($1 млрд 460 млн), Арманистон ($821 млн), Озарбойжон ($654 млн), Қозоғистон ($394 млн), Гуржистон ($298 млн), Украина ($278 млн), Беларусь ($195 млн) каби давлатлар жойлашган.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда 300 га яқин буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилдиЖорий йилнинг ўтган даврида ҳудудларга қарийб 600 нафар хорижлик мутахассис таклиф қилингани, телемедицина орқали 1000 та онлайн консультация ўтказилгани эътироф этилди.

Республикада жорий йилда 300 га яқин буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилди, деб хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-котиби Фурқат Санаев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида.

"Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалийт тиббиёт марказида 230 дан ортиқ буйрак, 6 та жигар, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида 68 та буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилгани туфайли 300 нафардан ортиқ фуқаронинг юқори технологик операциялар учун чет давлатларга чиқишининг олди олинди", — деб маълум қилган Санаев.

Таъкидланишича, қўшимча cаккизта республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази (онкология ва радиология, нейрохирургия, травматология ва ортопедия, аллергология, неврология ва инсульт, нефрология ва буйрак трансплантацияси, наркология, болалар хирургияси каби йўналишларда) ташкил қилиниб, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлар сони 18 тага етказилган.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига 3,2 млн АҚШ доллари, республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига 2 млн евро, республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига эса 2,8 млн еврога тенг бўлган юқори технологик асбоб-ускуналар етказилиб ишга туширилган.

Маълум қилинишича, ихтисослаштирилган марказларнинг филиаллари ташкил этилши натижасида вилоятларда 2019 йил 11 ойи давомида 2 400 дан ортиқ жарроҳлик операциялари амалга оширилган, унинг қарийб 1 500 (55,5 фоизи) таси юқори технологик жарроҳлик операцияларини ташкил этади. Натижада 2019 йилда 1400 га яқин беморга яшаш жойининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг республика марказига келишига ҳожат қолмаган.

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудларга қарийб 600 нафар хорижлик мутахассис таклиф қилингани, телемедицина орқали 1000 та онлайн консультация ўтказилгани эътироф этилди.