Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Тошкентга келди
(last modified Wed, 18 Dec 2019 06:44:17 GMT )
декабр 18, 2019 11:44 Asia/Tashkent
  • Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Тошкентга келди

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби ўринбосари Се Сяоюн бошчилигидаги кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келди.

Кун. сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ШҲТ кузатувчилар миссияси парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.

Марказий сайлов комиссиясида делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов экспертларга жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловлари “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида ташкил этилаётганлиги, хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш, сайлов жараёнига замонавий АКТни жорий этиш, сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш ойлигини ташкил қилиш ва ўтказиш, сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини, хотин-қизларнинг сайловлардаги ролини кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Се Сяоюн сайлов жараёнининг очиқ ва ошкоралиги, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан тенг ва эркин фойдаланишлари учун Ўзбекистонда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш истаги борлигини қайд этди.