"Қамчиқ" довонидаги ҳолат қандай?
(last modified Sat, 21 Dec 2019 14:10:40 GMT )
декабр 21, 2019 19:10 Asia/Tashkent

Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги 21 декабр куни эрталаб соат 8:00 дан бошлаб “Қамчиқ” довони вақтинчалик ёпилгани, бунга сабаб “Tошкент-Ўш” автойўлининг 228-253 км лари оралиғида қор кўчиши хавфи мавжуд бўлгани тўғрисида маълумот берганди.

Вазирлик ахборот хизматининг билдиришича, ҳозирда 45 та техника ва 200 га яқин шахсий таркиб томонидан “Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчилар барча шароитлар билан таъминланган 15 та назорат кузатув постларига, “Қамчиқ” отрядига ҳамда Tошкент вилоятининг Оҳангарон ва Aнгрен шаҳарлари, Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумий овқатланиш шоҳобчаларига эвакуация қилишни ташкиллаштирилмоқда. Бу шоҳобчалар иссиқ овқат, ичимлик суви ва дам олиш жойлари билан таъминланган.

Image Caption

Шунингдек, транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида, 115 та махсус мухандислик-техникалари ва 314 нафар шахсий таркиб жалб қилиниб, йўлларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан Aнгрен электрлаштирилган темирйўли орқали қўшимча йўловчи поезди қўйилиб, Tошкент вилоятининг Оҳангарон, Aнгрен ва Орзу бекатларидан аҳолини эвакуация қилиш ишлари ташкиллаштирилган.

Image Caption

Ушбу вазият оқибатида жабрланганлар йўқ, талофатлар аниқланмаган.

“Ҳурматли фуқаролар! “Қамчиқ” довонида об-ҳаво барқарор бўлмагунига қадар довон орқали вақтинчалик ҳаракатланмасликни тавсия этамиз”, дейилади ФВВ хабарида.

Ёрлиқ