Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 16-22 декабр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
- Ӯзбекистон президенти Японияга сафар қилди.
- Тошкентда Марказий Осиё ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари йиғилиши ўтказилди.
- Ўзбекистонда парламент сайловлари бӯлиб ӯтди.
- Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммитида қатнашди.
- АҚШ: Ўзбекистонда диний эркинликлар бузилмоқда.
- Юнусободдаги авария қурбонлари шахси аниқланди.
- Ўзбекистонда 5 кг. 739 гр.дан ортиқ героин ҳамда опийни ичига ютган шахслар қўлга олинди.
- МИБ «Аҳмадбой»нинг неча миллиард қарзи борлигини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи асосий тадбирлари 19 декабрь куни Токиода бўлиб ўтди. Кантэй қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон раҳбарини Япония Бош вазири Синдзо Абэ кутиб олди.
Кун. уз сайтига кўра, Япония ҳукуматига Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлашга кўмаклашаётгани учун миннатдорлик билдирилди.
Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш йўналишлари кўриб чиқилди. Долзарб халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича томонларнинг ёндашувлари яқинлиги қайд этилди.
Парламентлараро алоқалар, жумладан, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигасининг фаол иштироки доирасида жонлангани мамнуният билан қайд этилди.
Икки мамлакат етакчилари ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, инвестициявий, технологик, молиявий ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга ташриф доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг натижалари катта мамнуният билан тилга олинди.
Шавкат Мирзиёев ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзолади.
Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида солиқ ва божхона соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, йирик инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича имзоланган битимлар алмашилди.
Булардан ташқари, Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида иқтисодиёт, саноат, туризм, илм-фан, инновациялар, ахборот-коммуникация технологиялари, меҳнат миграцияси, таълим ва спорт соҳаларида, ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик бўйича ўндан зиёд ҳужжат қабул қилинди.
Х Х Х
Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги йиғилишида терроризмга қарши курашни кучайтириш ва минтақада бу муаммони нобуд қилиш таъкидланди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Марказий Осиё ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари муовинлари Тошкентда навбатдаги йиғилишини ўтказишди.
Макур йиғилишда терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш ҳамда иқтисодий, экологик мавзулар ва минтақа хавфсизлиги ва Маркзий Осиё мамлакатларини Афғонистон билан ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.
Маросимда Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари, Нуран Ниёзалиев, Қозоғистон ТИВ раҳбари ўринбосари Яржан Ошиқбаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири муовини Музаффар Ҳусейнзода, Туркманистон ТИВ раҳбари ўринбосари Вафо Ҳожиев, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Илҳом Неъматов ва Афғонистон ташқи ишлар вазири муовини Ноҳид Исор қатнашдилар.
Х Х Х
22 декабрь куни эрталаб соат 08:00да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкалари очилди. Сайловда 20,5 миллиондан ортиқ сайловчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериши мумкин.
Кун.уз сайтига кўра, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 10 миллион 147 минг 772 нафари эркак, 10 миллион 355 минг 690 нафари аёл; 2 миллион нафар илк бор сайловда қатнашиб, овоз бериш ҳуқуқидан биринчи марта фойдаланиши кутилмоқда.
Сайловчиларнинг 1 миллион 721 минг 358 нафари ёки 8,4 фоизи хорижий давлатларда тузилган 55 сайлов участкасига бириктирилган. Қолган қисми Ўзбекистон ҳудудидаги 10 минг 260 сайлов участкасидан бирида овоз беради.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва хорижий давлатларда ташкил этилган 55 сайлов участкасида 12 декабрдан 18 декабрь соат 18:00 га қадар сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилди. Унда Ўзбекистон бўйича 59 минг 226 сайловчи ҳамда хорижий давлатларда 89 минг 807 сайловчи-ватандошларимиз муддатидан олдин овоз берган.
Бу йилги сайловларда ҳар бир участкада кўзи ожиз фуқаролар учун биринчи марта брайл ёзувидаги бюллетенларда овоз бериш ташкил этилаётир. Шу билан бирга, ҳудудларда рўйхатга олинган ёши улуғ инсонлар, ногиронлар ва жисмоний имконияти чекланган фуқароларга уй шароитида овоз бериш имконияти яратилган.
Марказий сайлов комиссияси томонидан жами 825 хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари аккредитациядан ўтказилган ва уларга мандатлар топширилди. Улар 9 халқаро ташкилот ва 41 хорижий давлат вакилларидир.
Марказий сайлов комиссияси бугун, 23 декабр куни Тошкент вақти билан 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловларнинг дастлабки натижаларини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов кеча МСКда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Х Х Х
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди
Спутник сайтига кўра , Санкт-Петербургга ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг суҳбати бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.
МДҲ норасмий саммитида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Музокаралардан сўнг давлат раҳбариТошкентга жўнаб кетди.
Х Х Х
АҚШ давлати Ўзбекистонни диний эркинликни бузаётган мамлакатлар қаторида эканлигини эълон этган.
Давлат департаменти баёнотида айтилишича, диний эркинликни ҳимоя қилиш Трамп маъмурияти ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир. Дин ёки эътиқод бўйича таъқиб ҳамда камситиш дунёнинг барча минтақаларида мавжуд экани айтилади.
«Америка Қўшма Штатлари диний эркинликни тарғиб қилиш ва бу борадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш устида ишлашни давом эттирмоқда. Ушбу сўнгги белгилар ушбу муҳим ишнинг давоми», - дейилади Давлат департаменти баёнотида.
2019 йил 18 декабрь куни Давлат департаменти Бирма, Хитой, Эритрея, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистонни 1998 йилги «Диний эркинлик тўғрисида»ги қонунга биноан, «диний эркинлик бузилиши доимий равишда давом этаётган ва бу борада жуда жиддий ҳолатлар учраётган» вазиятларда қатнашганлик ёки унга йўл берганлик учун алоҳида ташвиш туғдираётган давлатлар сифатида қолдирди.
Давлат департаменти Комор ороллари, Россия ва Ўзбекистонни «диний қонунбузарликларнинг жиддий ҳолатлари»ни содир этган ёки содир этилишига йўл қўйган ҳукуматлар учун Махсус назорат рўйхатига (Special Watch List) киритди.
Х Х Х
Ўзбекистон тезкор тадбирлар натижасида умумий оғирлиги 5 кг. 739 гр.дан ортиқ героин ҳамда опийни ичига ютган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган 7 нафар наркокурьерлар қўлга олинган.
Спутник сайтига кўра, Тошкент” халқаро аэропортида хорижий давлатга парвози олдидан 4 нафар хорижий давлат фуқаролари – М.Т., С.М., Я.А. ва Н.Н.ларнинг қўл юклари ва эгнидаги кийимлари кўздан кечирилган.
Уларнинг хатти-ҳаракатлари ва безовталанишлари эропортдаги божхона постига ўрнатилган инсон тана аъзоларини сканерловчи “Body scanning” қурилмаси орқали кўздан кечирилишига сабаб бўлган. Қурилма ушбу йўловчиларнинг йўғон ичак каналларида ёт жисмлар борлигини кўрсатган.
Ойдинлик киритиш мақсадида ушбу шахслар Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказига олиб келиниб, шифокорлар томонидан холислар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган.
Кўрик натижасида уларнинг ички аъзоларига махсус ўрамлар яширилганлиги аниқланди ва чиқариб олинди.
“Экспертиза хулосасига кўра, 4 нафар наркокурьерларнинг ички аъзоларида яширилган жами 268 та ўрамлар ичида умумий вазни 4 кг. 152,52 гр.ни ташкил этувчи героин гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида ҳам яна бир наркокурьер қўлга олинган. М.М.исмли шахснинг ички аъзоларида 67 дона овалсимон шаклдаги ўрамларда 1 кг 42 граммдан ортиқ опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Шунингдек, божхоначилар “Тошкент” халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган С.М.нинг қинғир режасини фош этишган. Шахс ўз ички аъзоларига 35 дона овалсимон шаклдаги ўрамларда 544,75 граммдан ортиқ героин гиёҳвандлик воситасини яширган. Шундан сўнг унга мазкур гиёҳвандлик воситаларини етказиб берган жиноий шериги хорижий давлат фуқароси Қ.Р.ҳам ушланган.
Тезкор тадбирлар натижасида умумий оғирлиги 5 кг. 739 гр.дан ортиқни ташкил этувчи героин ҳамда опий гиёҳвандлик воситаларини ичига ютган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган жами 7 нафар наркокурьерлар ҳамда мазкур жиноятларнинг асосий ташкилотчилари бўлган 3 нафар хорижий давлат фуқаролари қўлга олинди.