Майкл Помпео 5 январь куни Ўзбекистонга келади
(last modified Tue, 31 Dec 2019 06:47:45 GMT )
декабр 31, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Майкл Помпео 5 январь куни Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2020 йилнинг 5 январь куни Тошкентга ташриф буюради.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Помпео турнесини 3 январь куни Украинадан бошлайди. У Киевда Украина президенти Владимир Зеленский, ТИВ раҳбари Вадим Пристайко ва Мудофаа вазири Андрей Загороднюк билан музокаралар ўтказади.

4 январь куни Беларусда бўлади, Европа мамлакатларига ташрифини якунлагач, аввал Қозоғистонга, кейин Ўзбекистонга келади.

4 январь куни Помпео Минскда бўлиб, Беларус президенти Александр Лукашенко ҳамда Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашади. 

5 январь куни у Нур-Султонга учади, уни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қабул қилади, у шунингдек Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди билан учрашувлар ўтказади.

5-6 январь кунларида Помпео Тошкентда бўлади.