Ўзбекистон вакили ҳам генерал Қосим Сулаймоний билан видошлашиш маросимида қатнашди
(last modified Mon, 06 Jan 2020 08:19:25 GMT )
Январ 06, 2020 13:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон вакили ҳам генерал Қосим Сулаймоний билан видошлашиш маросимида қатнашди

Бугун Теҳрондаги хорижий мамлакатлар элчилари билан биргаликда Ўзбекистон элчиси ҳам эронлик машҳур генерал, шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг бошқа шаҳид шериклари билан видошлашиш маросимида иштирок этди.

Бу маросимда Ўзбекистон элчиси билан,Фаластин, Туркия, Афғонистон,Ироқ, Сурия, элчилари, Германия , Озарбойжон республикаси, Гивнея Биссао ва Кения атташелари ҳам қатнашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.