Ўзбекистон Бош вазири: Ўзбекистон 2025 йилдан газ экспортини тўхтатиш қарорига келган
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла арипов Ўзбекистон 2025 йилга келиб табиий газ экспортини тўхтатиши мумкинлигини истисно қилмади.
Дарё сайтига кўра, «2025 йилга келиб Ўзбекистон табиий газ экспортини ва уни тўлиқ қайта ишлашни тўхтатиш, шунингдек қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чораларини кўради», — деди ҳукумат раҳбари.
Бош вазирнинг таъкидлашича, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, 2020 йил охиригача барча истеъмолчилар учун электрон газ ва электр ҳисоблагичлари ўрнатилади.
«Бу энергия сарфини камайтиради ва тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади», — дея таъкидлади Ўзбекистон ҳукумати раҳбари.
Ўзбекистонда 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришни қарийб 2 баравар, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,8 баравар, табиий газ ишлаб чиқаришни 1,2 баравар, кўмир ишлаб чиқаришни 3,3 баравар ошириш режалаштирилган.