Руҳий шифохонадан чиққан блогер Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди
Январ 20, 2020 13:37 Asia/Tashkent
Яқинда руҳий касалхонадан чиққан ўзбекистонлик блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди.
Спутник сайтига кўра, "сўнгги маълумотга кўра, ҳозирги вақтда у МДҲ давлатлардан бирида ва Европага боришни режалаштирмоқда”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 23 сентябрда блогер Нафосат Оллашукурова маъмурий қамоққа олинганди. Уч кундан сўнг у Урганч шаҳридаги руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилди, 2019 йил 28 декабрда эса шифохонадан чиқди.
Ёрлиқ