Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Ухандаги ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49877-Ўзбекистон_ТИВ_раҳбари_Ухандаги_ватандошлар_Ўзбекистонга_олиб_келинади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов янги типдаги коронавирус тарқалаётган Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб турган 30дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ватанга қайтарилади
(last modified 2020-01-25T11:08:05+00:00 )
Январ 25, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Ухандаги ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов янги типдаги коронавирус тарқалаётган Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб турган 30дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ватанга қайтарилади

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, «Ҳозир улар билан бирга ишлаяпмиз. Қайтамиз, дейишса, қолинглар дея олмаймиз-ку, тўғрими? Албатта, уларни олиб келамиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга, улар келишлари билан текширувдан ўтказилади», – деди ТИВ раҳбари 25 январь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Таъкидлаш ўринлики, 23 январдан бошлаб Ухань шаҳри карантинда бўлиб, шаҳарга кириш ва ундан чиқиш тақиқланган – барча авиарейслар, темир йўл қатновлари тўхтатилган, жамоат транспорти ишламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, эпидемия қурбонлари сони 41 нафарга етган.

Айтиш жоиздирки, олдинроқ Коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Қирғизистон Хитойдан гўшт ва гўшт маҳслуотларни вақтинча олиб киришни чеклаганди.

Шунингдек Тожикистоннинг Somon Air авиаширкати февраль ойигача Душанбе–Урумчи (Хитой) йўналишидаги парвозларни тўхтатди