Тошкентда C5+1 учрашуви бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50072-Тошкентда_c5_1_учрашуви_бўлиб_ўтди
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида “C5+1” шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
(last modified 2020-02-03T08:59:13+00:00 )
феврал 03, 2020 13:59 Asia/Tashkent
  • Тошкентда  C5+1  учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида “C5+1” шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тошкент йиғилишда  Қозоғистондан Мухтор Тлеуберди, Қирғизистондан Чингиз Айдарбеков, Тожикистондан Сирожидин Мухриддин, Туркманистондан Рашид Мередов ҳамда Абдулазиз Камиловлар иштирок этишди.

Делегациялар раҳбарлари ўз нутқларида 2015-йили Самарқанд шаҳрида бошланган вазирлар учрашувларининг формати ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг долзарб ва самарали механизми сифатида ўзини намойиш этгани қайд этдилар.

“C5+1” доирасидаги юқори даражадаги алоқалар доимий ва барқарор тус олаётгани таъкидланди. Минтақавий ривожланишнинг долзарб йўналишлари, хусусан иқтисодиёт, энергетика, транспорт, экология ва хавфсизлик бўйича амалий ҳамкорлик изчил тадбиқ этилмоқда.

Шунингдек, вазирлар учрашувида долзарб минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.