Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси Помпео иддаоларига жавоб қайтарди
Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси АҚШ ТИВ раҳбарининг сўнгни Тошкентда билдирган изҳоротини туҳмат ва иддаолардан ўзга нарса эмаслигини таъкидлади.
ИСНО тарқатган хабарга кўра, бугун Тошкентдаги Хитой элихонаси тарқатган баёнисида, Майк Помпеонинг кечанги иддаоларини қораларб, Хитойни туҳмат қилиш ҳамда Пекин ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларда ихтилофлар яратишга қаратилган ҳар қандай ҳатти- ҳаракат мағлубиятга маҳкумдир деб изоҳлади.
Мазкур баёнияда шунингдек, Хитой борасидаги АҚШнинг ёлғон изҳороти, ҳамда иддаоларни такрор этиши уни ҳеч қачон ҳақиқатга айлантирмайди деб келтирилган.
Кеча АҚШ ТИВ раҳбари Ўзбекистонга қилган сафари сўнггида Вашингоннинг Хитой борасидаги олдинги иддаоларини такрорлаб, бу мамлакатни Синцзян мусулмонларига босим ўтказишда айблаганди.