Венгрия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
феврал 17, 2020 12:55 Asia/Tashkent
Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегация 18 февраль, амалий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.
Дарё сайтининг хабар қилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар, Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ва бошқа идораларда икки томонлама музокаралар ўтказиш ўрин олган.
«Венгрия делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон—Венгрия бизнес-форумида ҳам иштирок этади», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ёрлиқ