Тартибсизликлар уюштираётган аёлларнинг муаммоси нимада?
(last modified Sun, 08 Mar 2020 12:43:47 GMT )
март 08, 2020 17:43 Asia/Tashkent
  • Тартибсизликлар уюштираётган аёлларнинг муаммоси нимада?

Бош прокуратура, Сенат ва Вазирлар Маҳкамаси олдида тартибсизликлар уюштираётган аёлларнинг муаммоси нимада?

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали 19 нафар фуқароларнинг қабули ўтказилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, эртаси куни, 6 мартда Г.Каримбекова, Х.Эргашева, Г.Хўжахонова, Д.Дўлтаева ва бошқа бир гуруҳ аёллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносига кириб, жанжал уюштириб, Бош прокурор қабул қилишини сўраган.Бош прокурор хизмат сафарида бўлганлиги сабабли фуқароларни Бош прокурорнинг 1-ўринбосари А.Холмахматов қабул қилгани айтилмоқда.

Аввалроқ, 4 март кунида ҳам ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларни қабулхонасида жанжал уюштирганлиги учун Бош прокурорнинг 1-ўринбосари А.Холмахматов томонидан қабул қилинган.

Лекин, прокуратура баёнотида ушбу фуқаролар кимлиги, уларнинг нима мақсадда мутасадди ташкилотлар ҳузурига серқатнов бўлиб қолгани ҳамда қандай муаммолари борлиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Прокуратура матбуот хизмати ушбу фуқаролар бир неча маротаба Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосарлари қабулида бўлгани ва мурожаатлари кўриб чиқилиб, ёзма жавоб хатлари берилганини таъкидлаган.

Image Caption

Шунингдек, ушбу фуқаролар доимий равишда Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа идораларда тартибсизликлар уюштириб, ноқонуний талаблари билан эътиборни ўзларига жалб қилиб келишмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.