Ўзбекистонда карантина режимини бузганлар 8 йил қамоққа ҳукм қилинади
Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус туфайли эпидемиологик жиҳатдан ноқулай давлатларга ташриф буюрганидан кейин Ўзбекистонда карантин режимига риоя қилиш талабларининг бузилиши саккиз йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлишини маълум этди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, коронавирус тарқалиши хавфи туфайли республикада келганлар учун карантин ва кузатув шароитлари бир нечта тоифаларга бўлинган.
“Карантин остидаги шахслар режимни бузган тақдирда, қуйидаги жавобгарлик назарда тутилган: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш” моддаси”, - дейилади хабарда.
Агентлик ушбу жазо чораси “1а” тоифасидаги махсус ёпиқ хоналарда (Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон, Япониядан келганлар) 14 кунлик карантин қоидаларни ва “1б тоифасидаги карантин (Франция, АҚШ, Германия, Сингапур, Испания, Тайвандан келганлар) 14 кунлик уй шароитида қоидаларни бузган тақдирда қўллаш мумкинлигига ойдинлик киритган.
Таиланд, Озарбайжон, Буюк Британия, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони (2-тоифа)га ташриф буюрган Ўзбекистон фуқаролари яшаш жойида икки ҳафталик тиббий кўрикдан ўтадилар. Коронавирус қайд этилган бошқа мамлакатлардан келган одамлар тоифаси учун соғлиғи ҳолатини масофадан туриб назорат қилиш (телефон қўнғироқлари) ўтказилади, дея қўшимча қилган агентлик.
10 март куни эрталаб ҳолатига республикада COVID-19 инфекцияси ҳолатлари қайд этилмаган. 6,3 мингдан ортиқ киши текширишдан ўтказилган.