Учтепа туманида юз берган портлаш оқибатида икки киши вафот этди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50922-Учтепа_туманида_юз_берган_портлаш_оқибатида_икки_киши_вафот_этди_(видео)
Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳридаги Учтепа туманидаги автосервисда порлаш юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
(last modified 2020-03-14T12:24:24+00:00 )
март 14, 2020 17:20 Asia/Tashkent
  • Учтепа туманида юз берган портлаш оқибатида икки киши вафот этди (видео)

Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳридаги Учтепа туманидаги автосервисда порлаш юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, автосервисда кислород баллони портлаган, натижада сервис биноси томининг бир қисми қулаб тушди. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган.

Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари воқеа жойида ишламоқда.

Хабарларга кўра, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ва 1 нафари касалхонада вафот этган. Шунингдек, 4 киши оғир жароҳат олгани айтилмоқда.