Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 104 кишига етди /2 киши вафот этган/
(last modified Sat, 28 Mar 2020 06:00:08 GMT )
март 28, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 104 кишига етди /2 киши вафот этган/

Ўзбекистонда охирги кун давомида яна 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Кун. уз сайтига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  Қайд этилишича, уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. 

Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.