Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1604 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51751-Ўзбекистонда_коронавирус_билан_касалланганлар_сони_1604_нафарга_етди
Ўзбекистонда 20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1604 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
(last modified 2020-04-21T06:36:49+00:00 )
апрел 20, 2020 20:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1604 нафарга етди

Ўзбекистонда 20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1604 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1582 тага етгани маълум қилинган эди. 

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари вафот этди, 261 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.

Хорижда 73ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари - Россияда ), уларнинг тўрт нафари вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин тартиби 10 майга қадар узайтирилди. Республика махсус комиссияси карантин даври учун янги тартибларни эълон қилди.