Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони яна ошди
(last modified Wed, 22 Apr 2020 10:52:50 GMT )
апрел 22, 2020 15:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони  яна ошди

Наманган шаҳрида яшовчи Г. 14 апрель куни оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор 22 апрель куни ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 чи беморни коронавирусдан вафот этганини хабар қилди.

Ёрлиқ