Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51896-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 20-26 апрел кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
апрел 27, 2020 12:19 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 20-26 апрел кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон Халқаро молиявий кўмакларга эҳтиёж сезмоқда.
  2. Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Рамазон ойи билан табриклади.
  3. Президент Тошкентдан уй олиш учун прописка сўралмайдиган фармонни имзолади.
  4. Мирзиёев ва Эрдуған икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди.
  5. Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1869 нафарга етди.
  6. Эрон жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг энг фаол иқтисодий шерикларидан бўлди.
  7. Тошкент кўчаларидан бирига буюк наққош Камолиддин Беҳзод номи берилади.
  8. Андижонда ҳокимият вакили 10000 доллар пора билан қўлга тушди.
  9. Россиядан 17 нафар ӯзбекистонликнинг жасади олиб келинди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун халқаро молия институтларининг 3,1 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини жалб қилмоқчи

Спутник сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев имзолаган қарор билан пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун грантларни жалб қилиш ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Ушбу маблағлардан соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга — 277,5 миллион доллар, тадбиркорлик ва банк тизимини қўллаб-қувватлашга — 700 миллион доллар, давлат бюджетига — 1,8 миллиард доллар, коммунал ва энергетика корхоналарига 300 миллион доллар йўналтирилади.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда 26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 4 кишига кўпайиб, 1869 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 765 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.

Хорижда 63 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этди.

Х  Х  Х

Ўзбекистоннинг статистика маълумотларига асосан, Эрон ислом жумҳурияти жорий йилнинг биринчи 3 ойи ичида Ўзбекистоннинг фаол иқтисодий шерикларидан бири эканлигини маълум қилди.

Мазкур хабарга асосан,  жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг энг буюк 20 та иқтисоидй ҳамкорликлари орасида,  7 -та мамлакат улар жумласидан Эрон ислом жумҳурияти Ўзбекистон билан энг фаол  иқтисодий товар аийрбошлашга эга бўлган.

Мазкур хабарга асосан,  Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, БАА ва Франция бу 7 мамлакатлар сирасидандир.

Ўзбекистон ўтган 3 ойи ичида 13 мамлакат билан иқтисодий товар аийрбошлаши манфий кўрсаткичга эга бўлган.

Ўзбекистон статистика қўмитаси маълумотига биноан,  жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакат ташқи савдоси 8 миллиард 140 миллион долларни ташкил қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг ушбу даврига қараганда 924 миллион 100 доллар камроқдир.

Х  Х  Х

Андижонда ҳокимият вакили 10000 доллар пора билан қўлга тушди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсиддинов хабар қилди.

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси хамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида "Қ.Э." фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М., ариза муаллифи Х.Х.дан, фермер хўжалигига тегишли бўлган 44 га. ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ушбу ерни олиб қўйиш билан қўрқитиб, таъмагирлик йўли орқали 10.000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулларини агроинспекциянинг маъмурий биноси ёнида "Қассобхона" сотувчиси орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Х  Х  Х

Жорий йилнинг 20 апрел куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафарнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси коронавирус пандемиясига чалинмаган.